Asosiy menu

E'lon

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2017 йилдаги «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422 сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан «Тошкент-товар» ишлаб чиқариш участкаси негизида янги, замонавий «ORIENT LOGISTICS CENTER» МЧЖ ҚК Логистика маркази ташкил қилинди. Шу муносабат билан ушбу ишлаб чиқариш участкасида 3 ва 5 тн. юк кўтариш қобилиятига эга универсал контейнерларда юкларни қабул қилиб олиш ва жўнатиш бўйича кўрсатиладиган юк операциялари тўхтатилади.
        Шунингдек, мижозлар ушбу турдаги хизматлардан Ўзбекистон ҳудуди бўйича оғир тоннажли (20-40 тн.) контейнерлар орқали «Сергели» ишлаб чиқариш участкасидан, ҳамда ўрта тоннажли контейнерларда Охангарон ишлаб чиқариш учаткасидан фойдаланишлари мумкин.