Asosiy menu

Тадбиркорлар учун тез юрар юк поездлари хакида маълумот

"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ юк ташиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришни давом эттирмоқда ҳамда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, експорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ва қўшни Aфғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлида темир йўл транспорти орқали юк ташишлари фаол ривожланмоқда. 
 

"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ маҳаллий экспорт қилувчилар учун қўшимча қулайликлар яратди, хусусан, Aфғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам равишдаги қатновини ташкил этди. Юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар ҳам мазкур поездга бириктирилади. 

Оддий қилиб айтганда, олдинлари Тошкентдан Aфғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб бериларди. Эндиликда эса тадбиркорлар буюртмаларини расмийлаштириб, Тошкентдан Хайратон (Aфғонистон) станциясига икки кун ичида юкларни тезюрар юк поездларида етказиб берилади. 

Шу билан бирга, жорий йил 16 апрелда таркибида 14 вагони бўлган биринчи тезюрар юк поезди Aфғонистонга юборилган бўлиб, йўналиш бўйлаб яна қўшимча равишда экспортбоп махсулот юклатилган 36 та вагон бириктирилди. Бугунги кунга қадар бу каби 4 та поезд ташилган бўлиб, улар экспортга йўналтирилган миллий иқтисодиёт товарлари юкланган жами 218 вагонни ташкил етди. 

Эътиборлиси, мазкур поезд ҳафтасига уч маротаба қатнайди. "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ юкларнинг барча турдаги юкларни турли ҳил вагон, контейнер, систерна ва ҳоказоларни тақдим етади. Тўлов ҳар қандай қулай тўлов усулида амалга оширилади,шу билан бирга транспорт тарифи ўзгаришсиз қолади.  

Эслатиб ўтамиз, бундай лойиҳалар мунтазам равишда амалга оширилади ва ушбу хизмат турини жорий этиш, авваламбор, кичик бизнес ва хусусий бизнес вакилларини, ишлаб-чиқарувчиларни, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, шу билан бирга бутун мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Юкларни ташиш бўйича барча маълумотлар "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ  расмий веб-сайтида мавжуд. Шунингдек, савол билан сиз +998-90-938-40-00 рақами орқали Телеграм-мессенжери чатига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. 

Aхборот-таҳлилий медиа маркази