Asosiy menu

Эълон

Шу йилнинг 29 сентябр куни «O’ztemiryo’lkonteyner» Акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш карантин чораларига амал қилган ҳолда Online форматда Zoom иловаси орқали ўтказилди. Унда корхонанинг 2019 йил якуни бўйича умумий ҳисоботи ва 2020 йил учун Бизнес режаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган Навбатдаги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврга Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар, Тафтиш комиссияси аъзолари шунингдек, Ижро аппарати органи тасдиқланди.

Умумий йиғилиш давомида жамиятни янада ривожлантиришдаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ижро органига корхонанинг иш самарадорлигини ошириш буйича тегишли кўрсатмалар берилди.