Asosiy menu

Декабр ойида Туркия Афғонистонга «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Термиз логистика маркази орқали 1,7 минг тонналик гуманитар ёрдам юборади

Декабр ойида Туркия Афғонистонга "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖнинг Термиз логистика маркази орқали 1,7 минг тонналик гуманитар ёрдам юборади.

Декабр ойида Туркия ҳукумати Афғонистондаги гуманитар инқирозда жабрланганларга ёрдам сифатида қўшимча 1,7 минг тонналик гуманитар ёрдам юклари жўнатади.

Туркия давлатидан 62 та контейнерларга ортилган ёғ-мой маҳсулотлари Грузиянинг Ахалкалаки темир йўл станциясидан вагонларга юкланиб, Азарбайжон  ва Туркманистон орқали «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Термиз логистика марказига олиб келинади, ҳамда бу ерда юклар контейнерлардан автомашиналарга қайта юкланиб Афғонистонга жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Туркия 33 та контейнерга ортилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партиясини жўнатган эди.

Термиз логистика маркази рахбарининг сўзларига кўра Туркия Афғонистонда давом этаётган гуманитар инқироздан жабрланган одамларга янги гуманитар ёрдам кўринишида 1,7 минг тонналик ёғ-мой махсулотлари жўнатмоқда. Ушбу ёрдам 18,4 миллиондан ортиқ афғонистонликларни бевосита қўллаб-қувватлаб келаётган мустақил гуманитар ташкилотлар орқали берилади.

Маълумот учун, олдинроқ БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Афғонистонга ёрдам бериш доирасидаги асосий логистик марказини Термизда жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. Сурхондарёдаги карго-марказда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун БМТ агентликлари томонидан катта омборхона шакллантирилиши ҳақида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала ҳам таъкидлаган эди.