Asosiy menu

Бухорода «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖга қарашли вилоятдаги энг йирик божхона омбори очилди.

Бухорода «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖга қарашли вилоятдаги энг йирик божхона омбори очилди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖга қарашли Бухоро логистика марказида умумий майдони 24 486 м3 бўлган ёпиқ турдаги божхона омбори очилди. Замонавий омборхона божхона операциялари, тижорат ва нотижорат  юкларни сақлаш майдонидан иборат.

Омборхонада юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, «док» навеслари, вагонларни ортиш-тушириш учун платформалар ва кўтариш механизмлари мавжуд.

Логистика марказида мижозларга  қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида хизматлар «Ягона дарча» тамойили асосида амалга оширилади.

Ушбу омборхона Туркманистон, Эрон ва Покистондан юкларни экспорт-импорт қилувчи тадбиркорлар учун катта имконият яратиши кутилмоқда.

Маълумот учун «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ Республика миқёсида ўзининг 27 та логистика марказига эга бўлиб, уларнинг 10 тасида очиқ ва ёпиқ турдаги божхона омборлари мавжуд. Логистика марказларининг асосий фаолияти вагон, контейнер ва автомашиналардан юкларни ортиш-тушириш, сақлаш бўйича комплекс хизматларни кўрсатишдан иборат.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг логистика марказлари ҳақидаги батафсил маълумотни компаниянинг расмий веб сайти ёки қуйидаги хавола орқали олишингиз мумкин.

 Хавола: /#uz/info/mediateka/