Тошкент Логистика Маркази
1. Логистика маркази негизида 2019 йилда «O’ztemiryo’lkonteyner» АЖ (35,3%), Латвия Республикасининг SIA SV «Gulbis» компанияси (20,22%), «WAGGON WASH SERVICE» МЧЖ (43,81 %) ҳамда Исаков Улуғбек Бахромжонович (0,67 %)улушга эга бўлган янги «Orient Logistics Center»ҚК МЧЖ ташкил этилди.
· Тошкент логистика маркази томонидан хизматлар «Asia Trans Terminal» ҚК МЧЖва «Terminal Service Invest Group»МЧЖ лар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
2. Кўрсатиладиган хизмат турлари:
· Темир йўл вагонлари ва контейнерларни қайта ишлаш;
· Юкларни ортиш-тушириш;
· Юкларни омборхона ишларини бажариш;
· Юкларни божхона режими ва оддий омборларда сақлаш;
· Маъмурий бино ва офисларни ижарага бериш;
· Автомобилларга сервис ва ҳайдоачиларга майиший хизматларини кўрсатиш.
3. Имкониятлари ва кутилаётган лойиҳалар:
1-Босқич
· Контейнер терминали – майдони 20 000 кв.м, йиллик контейнер айланмаси – 60 000 TEU;
· А классдаги омборхона – майдони 7 000 кв.м, сиғими 8425 дона паллета ўрни;
· Юкларни тақсимлаш омборхонаси (Cross docking) – 2 000 кв.м;
· Ногабарит юклар ва металл конструкциялари учун мўлжалланган майдон – 3 000 кв.м
2-Босқич
· А классдаги омборхона – майдони 14 000 кв.м;
· Ногабарит юклар ва металл конструкциялари учун мўлжалланган майдон – 15 000 кв.м.
4. Манзил ва алоқа:
- Раҳбар: Яхшиқулов Ислом;
- Тошкент шахар Яшнобод тумани, Фарғона йўли 13/11
- (+998 78) 148-39-38,(+998 78) 148-37-78;
- www.utk.uz.