Asosiy menu

Жамият бошкаруви

Астанов Ўткир Султанович
Бошкарув раиси

1960 йил Кашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманида туғилган.Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 1987 йилда Тошкент темир йўл мухандислар институтини темир йўлларда юк ташиш харакатини бошқариш мутахасислиги бўйича тамомлади.
Иш фаолиятини 1975 йил Шахрисабз туман жамоа хўжалиги ишчиси лавозимидан бошлади.
1987 йил Тошкент темир йўл мухандислар институтини тамомлагандан сўнг. Бухоро-1 станцияси поезд қабул қилувчиси, Бухоро темир йўл бўлими фуқаро мудофаси штаби бошлиғи, Бухоро темир йўли махсус бўлим мухандиси, Бухоро-1 станцияси фуқаро мудофааси штаби бошлиғи, Бухоро темир йўли ташиш ва тижорат ишлари бўлими тижорат тафтишчиси, ташиш ва тижорат ишлари бўлимини ташиш шартлари бўйича мухандиси, шу бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлади.
1998 йил май ойида Ўзбекистон темир йўллари»ДАК юк ташиш хизматини йўл тижорат тафтишчиси лавозимида ишлади.
2001 йил сентябрь ойида «Ўзтемирйўлюктранс» юк ташиш бошқармасининг бош тижорат нозири.
2003 Ўзбекистон темир йўллари» ДАК юк ташиш ва тижорат ишлари бошқармаси бошлиғининг тижорат ишлари бўйича ўринбосари –йўл тижорат тафтишчиси.
2011 йил февраль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК юк ташиш ва тижорат ишлари бошқармаси бошлиғининг вазифасини бажарувчиси.
2011 йил октябрь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК Термиз минтақавий темир йўл узели бошлиғи вазифасини бажарувчи бошлиғи.
2013 йил августь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК Бухоро минтақавий темир йўл узели бошлиғи вазифасини бажарувчи, бошлиғи.
2014 йил июль ойидан . «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК ОАО «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
2015 йил октябрь ойидан АО «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси, бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Астанов У.С. оилали икки нафар ўғли ва қизи бор.
Бошқарув раиси мажбуриятлари:
• Акционерлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши вазифаларидан ташқари, акционерлик жамияти жорий холатини ўз тасарруфи доирасида самарадорлигини ва барқарор ишлашини таъминлаган холда бошқариш.
• Акциадорлар умумий мажлисини, жамият кузатув кенгаши ва жамият бошқаруви масалаларини бажарилишини ташкиллаштириш.
• Жамият кузатув кенгаши ва акциадорлар умумий мажлисига белгиланган муддатларда йиллиик бизнес-режа бажарилиши хақида хар квартал ва йиллик хисоботларни тақдим этиш шу жумладан унинг тассарруфига тегишли иш холати хақида маъруза қилиш.
• Жамиятнинг ривожлантириш бизнес режаси дастурини ишлаб чиқишни, бошқариш ташкиллаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш.
• Жамият шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
• Ишлаб чиқариш ва ижтимоий соханинг ривожи учун зарурий фойдани олишни таъминлаш.
• Жамият қонуний иш фаолиятини таъминлаш.
• Жамиятнинг бухгалтерия хисоби ва хисоботини лозим булган ишончли холатини ўз вақтида йиллик ва бошқа молиявий хисоботларни барча органларга тақдим қилиш, жамият фаолияти хақида акционерларга, кредиторларга маълумот беришни таъминлаш.
• Жамият текширув комиссияси ва аудиторларга барча молиявий хўжалик фаолияти хисоботини тақдим этиш.
• Давлат статистика хисоботини тўлиқ ва ўз вақтида тегишли органларга тақдим қилинишини таъминлаш.
• Жамият ишлаб чиқариш участкалари, филиаллари, цехлари ва бошқа бўлимлари ўзаро ишлаб чиқариш фаолиятини олиб боришни таъминлаш.
• Жамият тижорат сири хисоланган маълумоларни, агар унинг мажуриятига учинчи шахсга ахборот бериш бўлмаса жамият, тижорат сири бўлган маълумотлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан тузилади.
• Иш хизматига оид ёки тижорат сири хисобланган маълумотларни жамият ишчилари томонидан сақлашни таъминлаш.
• Жамият ижро қилувчи органнинг хамжихатлик ўтказиш, ижро қилувчи орган мажлиси баённомалари ва бошқа хужжатларни жамият номидан имзолаш.
• Жамиятни малакали кадирлар билан таъминлаш бўйича, чора тадбирлар қабул қилиш, жамият ишчиларининг малака ва тажрибасидан, билимидан ва қобилятидан самарали фойдаланиш бўйича чора тадбирлар қабул қилиш.
• Мехнат ва технологик тартиб интизомни қўллаб-қувватлаш, жамият ишчиларининг мехнат хафсизлиги ва ижтимоий химоя кафолатига риоя қилиш.
• Жамият шартномасида иш берувчи вакиллари иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномасини тузишда иш берувчи сифатида сўзга чиқиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш.
• Жамият иқтисодий фаолитини такомиллаштириш мехнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган ишларни ташкиллаштиришни амалга ошириш.
• Иш билан таъминловчи вакилларни жамоа йиғилишларида иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва келишувларини тузилишида иш билан таъминловчи сифатида иштирок этиш. Жамоа шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш.
• Командировка ва таътил вақтини давомийлигини, кузатув кенгаши билан келишиб олиш. Бошқарув раиси йўқлигида мажуриятларини ким бажариши кераклиги хақида кузатув кенгашига маълумот бериш.
Бошқарув раиси қуйидаги бўлимларни назорат қилади:
- юридик бўлим
- ходимларни бошқариш бўлими
- раис маслахатчиси
- акционерлар билан корпоратив муносатлар бўлими
- ахборот технологиялари бўйича мутахасислар
- офис менеджери

Садыков Сурат Махамадсадыкович
Ишлаб чикариш ва сотиб олиш буйича директор
1963 йилда Тошкент шахрида туғилган.
Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 1985 йилда Тошкент темир йўл мухандислар институтини, темир йўл транспортида юк ташиш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш мутахасислиги бўйича тамомлади.
Иш фаолиятини 1985 йил августь ойида Тошкент механизациялашган юк ортиш ва тушириш дистанцияси ишчиси лавозимидан бошлади.
1987 йилда Тошкент-товар бекати оператори, бекат навбатчиси, ташиш хизмати поезд диспетчери, ташиш бўлими поездлар харакати тафтишчиси бўлиб ишлади.
1992 йил январь ойида поезд диспетчери ЕДЦ
1996 йил апрель ойида ташиш хизмати юкларни ортиш ва туширишни ташкил қилиш сектори бошлиғи лавозимида ишлади.
1998 йил июнь ойида ташиш хизмати бўлим бошлиғи.
2000 йил апрель ойида Тошкент – йўловчи ташиш бекати бошлиғи ўринбосари.
2000 йил июнь ойида Тошкент- йўловчи ташиш бекати бошлиғи этиб тайинланди.
2002 йил январь ойида «Узтемирйулконтейнер»Шўъба корхонаси бош мухандиси лавозимига тайинланди.
2002 йилдан буён «Ўзтемирйўлконтейнер» Очик Акциядорлик Жамияти бош мухандиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Садыков С.М. оилали уч нафар қизи ва ўғли бор.
Жамият бош мухандиси
• ўзининг компетенцияси доирасида жамият конейнер хўжалигини ривожлантириш масалаларини, замонавий технологияларни қўллаш, ортиш – тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, кўтариш – транспорт машиналари йўл ва кран ости йўлларини холатини яхшилаш, тарози хўжалиги ишини ташкиллаштириш.
• Машина ва механизимларни сифатли таъмирлашни ташкилаштириш ва таъмир базасини ривожлантириш.
• Контейнер паркини сақлаш бўйича таъминлаш чораларини қўллаш.
• Техник воситаларни сотиб олиш бўйича комиссия ишини амалга ошириш. Мехнат хафсизлиги қоида ва меъёрларига, технологик дисциплинага, ишлаб чиқариш санитариясига, «Ўзтемирйулназорат» ДС талабларига, атроф – мухит химояси, ёнғин хафсизлиги, санитария ва бошқа органлар технологик меъёларига риоя этиш билан амалга ошириш.
• Ихтирочилик ва рационализаторлик сохасини, стандартлаш ва сертификатлаш, иш ўринларини аттестация ва рационализация қилиш метрологик таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш.

Адилов Хоким Латифович
Маркетинг,логистика ва сотиш буйича директор
1972 йил Тошкент шахарида туғилган
Миллати – ўзек. Малумоти олий. 1996 йил Тошкент темир йўл мухандислар институтини, электровозлар ва электропоездлар мутахасислиги бўйича тамомлади.
Иш фаолиятини 1996 йил Ўзбекистон локомотив депоси чилангари лавозимидан бошлади. 1997 йил сентярь ойида Ўзбекистон локомотив депоси инженер-технологи
1998 йил сентярь ойида Сирғали бекати оператори, Сирғали бекати поезд тузувчи, Сирғали бекати навбатчиси лавозимида ишлади.
2000 йил февраль ойида Тошкент юк бекати бошлиқ ўринбосари, Тошкент юк бекати бошлиғи лавозимида ишлади.
2006 йил май ойида Ягона диспетчерлар маркази поездлар диспетчери.
2006 йилдан буён «Ўзтемирйўлконтейнер»Очик акциядорлик жамияти бошқарув раисининг юк ва тижорат ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмокда.
Адылов Х.Л. оилали икки нафар қизи ва ўғли бор.
• Поездлар харакати хавфсизлиги бўйича масалаларни кўриб чиқиш ва хал қилиш, юкларни соз холатда ташиш, контейнерларда юк ташишни ташкил қилиш, контейнерларни ташишда хисоб ва хисоботларни олиб бориш, контейнерлар билан таъминлаш, контейнерларда юк ташиш хажмини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
• Поездлар харакат хафсизлигини таъминлаш жамият бўйича назоратни амалга ошириш.
• Контейнерлар айланмасини тезлаштириш бўйича чора – тадбирларни ташкиллаштириш МДХ давлатлари мулки бўлган конейнерларини ишлатишни камайтириш.
• Юк саройларида, контейнер пункти ва майдонларида, товар идоралари ва бошқа контейнер хўжаликларида юк ва тижорат ишларини ташкилаштириш ва уларни темир йўл низоми, юк ташиш қоидасига, СМГС, йўриқномалар, ва «Узтемирйулконтейнер» Акциадорлик жамияти буйруқлари ва бошқа меъёрий-хужжатларга амал қилиш талабларини текшириш.
• Божхона омборлари ва далолатнома, даъво – шикоят ишларини ташкиллаштириб бошқариши, юкларни носоз холда ташишда даъво – шикоятларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш.
• Божхона хуқуқини химоя қилиш ва харбийлаштирилган қўриқлаш органлари билан биргаликдаги ишларни ўзаро мувофиқлаштириш.
• Юк ташиш хажмини ошириш мақсадида йирик юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи мижозларни излашни амалга ошириш потенциал юк жўнатувчи ва юк олувчиларни қидиришни амалга ошириш масалаларини куриб чиқиш ва хал қилиш. Юқори рентабели транспорт коридорларини ташкиллаштириш.
• Маркетинг масалаларида халқаро тажрибаларни ўрганиб чиқиш, қўллашни таъминлаб бериш, контейнерларда юк ташишда иқтисодий самарадор шартномаларни тузиш. Оммавий ахборот воситалари ва босма нашриёт идоралари билан реклама ишларини олиб бориш.
• Шўъба қушма ва бошқа корхоналарни тузиш масалаларга таклиф киритиш ва кўриб чиқиш.
• Дебитор ва кредитор қарзларни тўгатиш бўйича тузилган комиссияни бошқариш.
• Жамият ишчиларининг хизмат ёки тижорат ахборот сирларини сақлашни таъминлаш.
• МДХ давлатларининг контейнер парклари эксплуатациясини камайтиришни назорат қилиш.
• Бутун жамият бўйича контейнерларни хисобга олишга йўналтирилган ишларни аниқлик билан олиб бориш. Жамият контейнер паркини хисобга олишни замонавий технологияларни қўллашни янги формаларини жорий этиш.
Маркетинг, логистика ва сотиш бўйича директор жамият бошқарув мажлиси аъзоси бўлиб қуйидаги бўлимларни бошқаради.
- логистика ва фирма транспорт хизмати бўлими.
- бренд-менежмент, маркетинг ва реклама бўлими.
- статистика ва хисоб бўлими.