Asosiy menu

Корхонанинг асосий фаолияти

АЖ «O’ztemiryo’lkonteyner» Ўзбекистон темирйўллари бўйича расмий экспедитор хисобланиб, транспорт - экспедиторлик хизматларини импорт – экспорт, транзит ва махаллий МДХ давлатлари, Европада ва Афғонистонда амалга оширилади.
Бугунги кунда корхона қуйидаги хизматларни тақдим этади.
• Барча экспорт-импорт ва транзит юкларни темир йўлда ташиш ва уларнинг скидка эгилувчи системасини қўллаб ставкаларни ишлаб чиқиш.
• Ташишни ташкил этиш бўйича маслахатлар, юкларни транспортировка қилиш оптимал схемасини ишлаб чиқиш.
• Ташишларни расмийлаштириш ва хамма йўналиш маршрутлари бўйича йўл хақини тўловларини тўлаш.
• Юкларни суғурталашга кўмаклашиш.
• Темир йўл тармоқлари бўйлаб вагон ва контейнерларни кузатиш ва қидириш.
• Катта тоннали халқаро стандарт контейнерларида экспорт – импорт ва транзит юкларни транспортировка қилиш.
• Респулика барча вилоятларида замонавий контейнер терминалларида юкларни қайта тайёрлаш.
• Шахсий вагон ва контейнерларни ўз эгаларига қайтариш.
• Божхона оморлари билан таъминлаш.
• Юкларни ортиш-тушириш операциялари ва уларни омборда сақлаш.
• Универсал контейнерларни арендага бериш.