Asosiy menu

"O'ztemiryo'lkonteyner" Аksiyadorlik Jamiyati Ustavi

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.«O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER» акциядорлик жамияти (бундан буён - Жамият), Узбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги «Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тугрисида»ги конунига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108 — сонли ва 9 мартдаги 119 —сонли карорларига, Узбекистон Республикаси Давлат мулки кумитаси 2002 йил 28 июндаги 186 к-По-сонли буйругига асосан «O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER» шуъба темир йул контейнерларни ташиш корхонаси негизида қайта ташкил этилган.
1.2. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.3 Жамиятнинг номи:

Ўзбек тилида: «O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER» aksiyadorlik jamiyati;
Рус тилида: акционерное общество «O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER».

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Ўзбек тилида: «O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER» AJ
Рус тилида: АО «O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER»

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@utk.uz
Сайт: WWW.UTK.UZ

Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): 100005, Узбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Хамза тумани, Фаргона Йули кучаси, 13/11 уй.
Жамиятнинг юридик манзили: 100060, Узбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кучаси, 7 уй.

1.4. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган муддатга ташкил этилган.
1.5. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига, шу жумладан ўзининг устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
1.6. Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига ва қисқартирилган фирма номига эга бўлади. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим (муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин), ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
1.7. Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлиши лозим. Жамият ўзининг почта манзили ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.
1.8. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
1.9. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
1.10. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.
1.11. Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
1.12. Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган акциядорлик жамият ёки маъсулияти чекланган жамият шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга ҳақлидир.
1.13. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.
1.14. Жамият Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Жамият филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.
1.15. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс ҳисобланмайди ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомлар асосида иш кўради.
1.16. Жамият ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий Жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга ҳақли.
1.17. Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.
1.18. Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.

II. ЖАМИЯТНИНГ ТАРКИБИ

2.1. O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER" AJ таркиби куйидагилардан иборат :
а) Тошкент филиали - Тошкент ш. Фаргона йули кўчаси, 13/11
б) Фаргона филиали - Кукон ш., Шохрухобод кўчаси, 2
в) Бухоро филиали - Бухоро ш., Саноатчилар кўчаси, 2
г) Қарши филиали - Қарши ш., Узбекистан кўчаси, 18/10
д) Термиз филиали - Термиз ш., Ёшлик кўчаси, 1
е) Нукус филиали - Нукус ш., Привокзальная кўчаси

Филиаллар жойлардаги банкларда уз жорий хисоб ракамларига, филиал мухри ва штампларига эга.
III. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)
ВА МАҚСАДЛАРИ

3.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.
3.2. Қуйидагилар Жамият фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
- контейнер юк ташиш ишларини амалга ошириш;
- юкларни юклаш - тушириш ишларини ташкил қилиш ва юкларни жунатувчиларга тижорат операцияларини расмийлаштириш;
- транспорт хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
- юк ташиш ишлари технологиясида бошқарув тизимини автоматлаштирилишини тадбиқ этиш;
- транспорт — экспедиторлик хизматлари курсатиш;
- божхона юкларини ташувчи сифатида юкларни бир жойдан бошқа жойга кучирилишига дойр хизматлар кўрсатиш;
- божхона назорати остида бир жойдан бошқа жойга кучириладиган товарлар ва транспортдаги юкларни сақдаш хамда брокерлик операцияларини амалга ошириш;
- юкларни декларациядан ўтказиш;
- МДХ ва Болтикбуйи давлатлари худудлари доирасида контейнерлар паркининг режали асосдаги хисобини ва уларни ўз вактида қайтарилиши назорат қилинишини амалга ощирадиган тизимини жорий қилишни ташкил этиш;
- бошқа давлатларга тегишли бўлган контейнерлар паркидан фойдаланиш устидан назорат юритиш ва уларни юрт эгаси бўлган мамлакатларга ўз вақтида кайтарилишини ташкил килиш;
- Узбекистан Республикаси худуди доирасида ва бошқа давлатларда тарози эгаларининг огирлик ўлчовчи асбоблари тизими устидан идоравий техника назорати юритилишини амалга ошириш, уларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва техник ҳизматлар кўрсатиш;
- мультимодал ташишларни ташкил килиш;
- автотранспортларни жойига куйиш, таъмирлаш ва техник хизматлар курсатиш;
-атроф-мухитни мухофаза қилиш ва экологик тоза технологияларни тадбиқ этиш буйича тадбирларни амалга ошириш;
- таъмирлаш-ишлаб чиқаришга жорий қилиш эхтиёжлари учун зарур бўлган бутловчи асбоб-ускуналар, деталлар, эхтиёт қисмларни чет элдан келтирилиши ва махаллий ишлаб чиқарилишини ривожлантириб бориш;
- халқ истеъмоли молларини ишлаб чикариш;
- курилиш материалларини ишлаб чикариш ва сотиш;
- транспорт воситаларининг барча турлари учун ностандарт ускуналарни тайёрлаш;
- қурилиш-монтаж, қурилиш - таъмирлаш, ускуналар билан қайта жихозлаш ва бошқа пудрат ишларини амалга ошириш;
- лойиха-смета хужжатларини тайерлаш ва ишлаб -чиқариш;
- илгор технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
- монтаж қилиш ва ишга тушириш — созлаш ишлари;
- коммуникацион ва компьютер тизимларини жойлаштириш, созлаш, хамда сервис хизмати кўрсатиш;
- тижорат ва савдо фаолияти;
- турли хил ишлаб чиқариш чиқиндилари, иккиламчи хом-ашё ва маиший чикиндиларни ярим тайёр махсулот хамда тайёр махсулот сифатида йиғиш, сотиб олиш, кайта ишлаш ва сотувга чиқариш;
- маркетинг, агентлик ва бошқа хизматлари кўрсатиш;
- пуллик уқитиш курсларини ташкил қилиш;
- товар материал бойликларни ярмаркалар, ким ошди савдоси оркали бозор товарайланмасига жалб қилиш;
- тижорат дуконларини ташкил қилиш ва ишлатиш;
- кўргазмалар, ким ошди савдолари ва тақдимот маросимлари, тижорат компанияларини ташкил қилиш хамда ўтказиш;
- кишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва паррандачилик махсулотларини сақлаш, жунатиш ва сотувга чиқариш;
- умумий овқатланишни ташкил килиш;
- ташки иктисодий фаолият;

Узбекистон Республикаси конунчилиги билан таъкикланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилмаган фаолият турларини хам амалга оширишга хаклидир.
Лицензия олишни талаб киладиган фаолият турлари, Жамият томонидан тегишли лицензия (рухсатнома) олингандан кейин амалга оширилади.
3.3. Жамият бошқа корхона ёки янги жамият иштирокчиси, таъсисчиси бўлиши, уюшмалар ва бирлашмалар хамда жамиятлар таркибига кириши, амалдаги Конунчиликка мувофиқ Узбекистон Республикаси худудида ва чет элларда қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин.

IV. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ ЁКИ КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

4.1.Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.
4.2.Жамиятнинг устав фонди микдори 3 366 271,0 (уч миллиард уч юз олтмиш олти миллион икки юз етмиш бир минг) сумни ташкил қилади. У хар бирининг номинал киймати 1 000 сум бўлиб 3 366 271 дона акция қуйидагиларга бўлинган :
- «Узбекистон темир йуллари» ДАТКси улуши - 90 фоиз, 3 029 643,0 минг сум, 3 029 643 дона;
- мехнат жамоаси ва «Узбекистан темир йуллари» ДАТК ходимлари -10 фоиз, 336 627,0 минг сум, 336 627 дона;
а) Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш

4.3.Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
4.4. Жамият устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни Жамият Уставига киритиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
4.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав фондини кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни Жамият Уставига киритиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу Уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
4.6. Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равищда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 100 000 000 дона оддий акциялардан иборат.

б) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш

4.7. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.
4.8. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг бир қисмини сотиб олиш
ва муомаладан чиқариш орқали камайтиришга ҳақли.
4.9. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори уставга киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган устав фондининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
4.10. Устав фондини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
4.11. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

V. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ҲАР ХИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ

5.1. Жамиятнинг акциялари оддий эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахс акциянинг эгаси - Жамият акциядори деб эътироф этилади.
5.2. Жамият номинал қиймати 1 000 сўм гача бўлган оддий акцияларни чиқариш ва уларни жойлаштиришга ҳақлидир.
5.3. Жамиятнинг оддий акциялари овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштиришга ҳақли.

VI. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

6.1. Жамиятнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида чиқарилаётган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули (оммавий ёки хусусий йўсинда), муддати, нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш усули ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар тўлови учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
6.2. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш тартибини, яъни акциялар жойлаштирилишининг боришида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш очиқ ёки ёпиқ обуна шаклида амалга ошириладиган.
6.3. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш усули (оммавий ёки хусусий йўсинда) белгиланади.
6.4. Жамият томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
6.5. Қўшимча акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ кўзда тутилган тақдирда, Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эга бўлган акциядорлар учун Жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгиланади.
6.6. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.
6.7. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига (бундан буён матнда имтиёзли ҳуқуқ деб юритилади) эга.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.
6.8. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида белгиланган муддат давомида, аммо бундай қарор қабул қилинган пайтда эътиборан кўпи билан бир йил давомида амал қилади.
6.9. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари:
- Жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
- ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисоб варағидан кўчирма олиш;
- Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- Жамият тугатилган такдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
- Жамиятнинг Уставига мувофиқ Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва химоя килиш максадида уюшмалар ва бошка жамоат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозлар сотиб олиш вактида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
7.2. Ҳар бир оддий акция эгаси ҳисобланган акциядорга бир хил ҳуқуқларни беради.
7.3. Оддий эгаси ёзилган акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ушбу Жамият уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек, дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эгадир.
7.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
7.5. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;
Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
7.6. Жамият акциядорлари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Жамиятнинг устав қоидаларига ва уставда кўрсатилган тартибда, миқдорда ва усулда ҳисса қўшиш (акция ҳақини тўлаш);
Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ташкил қилувчи сирларни фош қилмаслик.
7.7. Акциядорлар мазкур уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.

VIII. ЖАМИЯТ ДАРОМАДИ (ФОЙДА) НИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

8.1. Дивиденд фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлаганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг Жамият ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.
8.2. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.
8.3. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
8.4. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
8.5. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йиллиги бўйича) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор Кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
8.6. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
8.7. Йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор тегишли давр тугаганидан сўнг икки ой ичида қабул қилиниши мумкин.
8.8. Агар дивидендлар тўлаш оқибатида Жамиятнинг молия-хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, дивидендлар тўлаш таъқиқланади.
8.9. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
8.10. Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим.
8.11. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
8.12. Жамият қуйидаги ҳолларда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга, ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас:
- устав фондини ҳаммаси тўлаб бўлингунча;
- агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида Жамиятда шундай белгилар пайдо бўлса;
- соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фондлари суммасидан кам бўлса ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
8.13. Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.
Эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.
IX. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

9.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа жамғармаларни ташкил этади.
9.2. Жамиятнинг захира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва қонунчиликка мувофиқ акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.
9.3. Жамият устав фондининг 15 фоизи миқдорда Жамият захира фонди тузилади.
9.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 9.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% миқдорида ажратмалар ўтказади.
9.5. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
9.6. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.
9.7. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича белгиланган тартибда баҳоланади.

X. ЖАМИЯТНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

10.1. Жамиятни бошқарув органлари:
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши - жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
- Жамиятнинг кузатув кенгаши-жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади
- жамият ижроия органи (бошқарув) -жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколатини амалга оширади.
10.2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш :
- тафтиш комиссияси- жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади;
- жамиятнинг ички аудит хизмати -жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

XI. ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

11.2. Жамиятни бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши;
- Кузатув Кенгаши;
- Ижроия органи (Бошқарув).

XII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий органидир.
12.2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ҳар йили молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади.
12.3. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Жамият коллегиал ижроия органи аъзолари билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, аудиторлик ташкилотини ва унинг ҳизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш масалалари ҳал этилади, шунингдек Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
12.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.
12.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини Жамиятнинг Кузатув кенгаши белгилайди.
12.6. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) Жамиятни қайта ташкил этиш;
в) Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г) Жамият Кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е) устав фондини камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
и) Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
к) Жамият йиллик хисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
л) Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;
м) акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эммисиявий қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
о) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
п) агар Жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлса, жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битим бўйича қарор қабул қилиш;
р) битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият активлари баланс қийматининг 50 фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш;
с) Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсация миқдорини белгилаш:
т) амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
12.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.
12.8. Овозга қўйилган масала бўйича, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, конунчилик ва уставда қарор қабул қилиш учун овоз бериш белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
12.9. Қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишда қатнашувчиларнинг, овоз берувчи акцияларининг эгалари - акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади:
- Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
- Жамиятни қайта ташкил этиш;
- Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
- Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
- қонун хужжатларида кўзда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битим бўйича қарор қабул қилиш;
- қонун хужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
12.10. Акциядорлар умумий йиғилиши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида” ги Низом асосида амалга оширади.
12.11. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
12.12. Акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига етказилади, бироқ бу муддат ана шу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан ошмаслиги керак.
12.13. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга.
12.14. Акциядорнинг талабига биноан Жамият акциядорга акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
12.15. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
12.16. Жамият акциядорга билдиришномани мустақил равишда ёхуд Жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тегишли хизматлар курсатилиши учун тузиладиган шартномага мувофик қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси орқали юборишга ҳақли.
12.17. Жамият акциядорларига акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома йиғилиш ўтказиладиган санадан 7 кундан кечиктирмай юборилади.
12.18. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
♦ Жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
♦ Умумий йиғилиш утказиладиган сана, вақт ва жой;
♦ Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;
♦ Умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;
♦ Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
12.19. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамият Кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аьзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамият уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд Жамиятнинг янги таҳрирдаги устав лойиҳаси киради.
12.20. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган Жамият акциядорлари (акциядори) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кун ичида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
12.21. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда ёзма равишда киритилади.
12.22. Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш, шу жумладан ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод Жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, шунингдек номзодни кўрсатган акциядорларнинг исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
12.23. Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, турли ''масалалар", "бошқа масалалар", "ўзга масалалар" ва ҳоказоларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.
12.24. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан кам ва 30 кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
12.25. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият тафтиш
комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг
(акциядорларнинг) ёзма талаби билан ўтказилади.
12.26. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширади.
12.27. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда таърифлаб берилмоғи лозим.
12.28. Жамият Кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
12.29. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.
12.30. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
12.31. Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида ёзма талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
12.32. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган пайтга келиб, Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.
12.33. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартишлар киритишга йўл қўйилмайди.
12.34. Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг янги чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоиздан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
12.35. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
12.36. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади. Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.
12.37. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
12.38. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.
12.39. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
12.40. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
12.41. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин кечи билан 10 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
12.42. Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлса, Жамиятда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Қонун ва уставга кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма равишда шакллантирилади.

XIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

13.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
13.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
- Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
- Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига тақдим этиш;
- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
- Жамиятнинг Бошқарув раиси ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
- Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш;
- акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
- Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш;
- Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
- Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
- Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
- Жамият акцияларини жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
- Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
13.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги Низом асосида амалга оширади.
13.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
13.5. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга тайинланадилар (сайланадилар). Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.
13.6. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.
13.7. Жамият ижроия органининг аъзолари Жамият Кузатув кенгашига сайланишлари, тайинланишлари мумкин эмас.
13.8. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган бошқа талаблар акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган "Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми"да белгилаб қўйилади.
13.9. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.
13.10. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.
13.11. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.
13.12. Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришга ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолларда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
13.13. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади ва у мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.
13.14. Жамият Кузатув кенгашининг вазифалари ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган таркибга эга Жамият Кенгаши томонидан бажарилади.

XIV ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

14.1.Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал ижроия органи -Бошқарув томонидан амалга оширилади.
14.2. Бошқарув Жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошақаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
14.3. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашига ҳисобот беради.
14.4. Жамиятнинг Бошқаруви Кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.
14.5. Жамият Бошқарувининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
14.6. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
14.7. Жамият Бошқаруви мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.
14.8.Жамият Бошқаруви аъзолари бир йиллик муддатга тайинланадилар (сайланадилар) ва уларнинг сони 4 кишидан иборат.
14.9. Жамият Бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради:
- мазкур устав ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
- Жамиятнинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш;
- Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш;
- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
- Жамият тизимига кирувчи тармоқ корхоналарининг фаолиятини назорат қилиш;
- Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш;
- Ижроия органи тўғрисидаги Низомга мувофиқ Бошқарув ваколатига кирувчи бошқа масалалар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилиш.
14.10. Жамият Бошқарув раиси ваколатларига қуйидагилар киради:
- Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
- Жамият фаолияти ва унинг ижроия органига якка холда рахбарлик қилади ва коллегиал ижроия органининг раиси вазифасини бажаради;
- Жамият зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши хамда ушбу уставга риоя килиниши юзасидан шахсан жавоб беради, раис ўринбосарлари ва бошкарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, жамият фаолияти масалаларини хал қилишда уларнинг ваколатларини белгилаб беради;
- ижро этувчи аппарати бўлимлари Низомларини тасдикдайди;
- Жамият ва бошкарув карорларини бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
- штатларни белгилайди, Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;
- акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
- “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Бошқарув Раиси ваколатига кирувчи бошқа масалалар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилиш.
14.11. Жамият Бошқаруви ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.
14.12. Жамият Бошқаруви қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.

XV. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

а) Тафтиш комиссияси
15.1.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.
15.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва мазкур устав билан белгиланади.
15.3. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади.
15.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
15.5. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.
15.6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
15.7. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас.

б) Ички аудит хизмати
15.8. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган тақдирда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
15.9. Ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
15.10. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти (ташқи аудитор)
15.11. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси такдим этади.
15.12. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

XVI. ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

16.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.
Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.
Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

XVII. ЖАМИЯТНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ
ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

17.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиши ва молия ҳисоботини такдим этиши шарт.
17.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молия ҳисоботлари, шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига Жамият фаолиятига доир маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият Бошқаруви зиммасида бўлади.
17.3. Жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этадиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисоб варағидаги маълумотларнинг тўғри эканлиги Жамиятнинг тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
17.4. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни матбуотда эълон қилишдан олдин Жамият йиллик молия ҳисоботини ҳар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизида боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб этиши шарт.
17.5.Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 30 кун олдин Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.
17.6. Жамиятнинг молия йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.

XVIII. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

а) Жамиятни қайта ташкил этиш тартиби
18.1. Жамиятни қайта ташкил этиш (жумладан: қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
18.2. Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан Жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор этади. Кредитор Жамиятдан мажбуриятларни тўхтатиш ёки муддатидан илгари бажаришни ҳамда зарарнинг ўрнини қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабар бериш йўли билан талаб қилишга ҳақлидир:
қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки қайта тузиш тарзида қайта ташкил этиш ҳақидаги хабарни Жамият кредиторга юборган санадан бошлаб узоғи билан 30 кун ичида;
бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабарни Жамият кредиторга юборган санадан бошлаб узоғи билан 60 кун ичида.
Агар бўлиниш баланси қайта ташкил этилаётган Жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.
18.3. Ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир неча жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли билан янги жамиятни вужудга келтириш жамиятларнинг қўшиб юборилиши деб ҳисобланади.
Жамият қўшиб юбориш тарзида қайта ташкил этилган тақдирда Жамият қўшиб юбориш ҳақида шартнома тузади, унда қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек ҳар бир жамият акцияларини янги жамиятнинг акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига қўшиб юбориш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги, қўшиб юбориш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги ва ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалаларни ҳавола этади.
Янги вужудга келаётган жамият уставини тасдиқлаш ва Кузатув кенгашини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган жамиятлар акциядорларининг қўшма умумий йиғилишида амалга оширилади. Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби жамиятларнинг қўшиб юборилиши тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилиши мумкин.
Жамиятлар қўшилган тақдирда уларнинг ҳар бирига тегишли барча ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ўтказиш далолатномасига мувофиқ янги вужудга келган жамиятга ўтади.
18.4.Бир ёки бир нечта жамият фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказиш - жамиятни бирлаштириш ҳисобланади.
Бирлаштирилаётган жамият ва бирлаштириб олаётган жамият бирлашиш тўғрисида шартнома тузадилар, унда бирлашишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек бирлаштирилаётган жамиятнинг акцияларини бирлаштириб олаётган жамиятнинг акциялари ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳар бир жамиятнинг Кузатув кенгаши бирлашишда иштирок этаётган ўз жамиятининг умумий йиғилиши ҳукмига бирлашиш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ва бирлашиш шартномасини тасдиқлаш ҳақидаги масалани киритади. Бирлаштирилаётган жамият Кузатув кенгаши ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳам акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этади.
Мазкур жамиятлар акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Акциядорларнинг қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби бирлашиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Жамият бошқа жамиятга бирлашганда ўтказиш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари қўшиб олган жамиятга ўтади.
18.5. Жамият фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган жамиятларга ўтказиш — Жамиятни бўлиш ҳисобланади.
Бўлиш тарзида қайта ташкил этилаётган Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига бўлиш тарзида Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисидаги, бу қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари хусусидаги, янги жамиятлар тузиш ҳамда қайта ташкил этилаётган Жамият акцияларини тузилаётган жамиятлар акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби тўғрисидаги масалаларни ҳавола этади.
Бўлиш тарзида қайта ташкил этилаётган Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши Жамиятни бўлиш тарзида қайта ташкил этиш тўғрисида, янги жамиятлар тузиш ҳамда қайта ташкил этилаётган Жамият акцияларини тузилаётган жамиятларнинг акциялари ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади. Янги тузилаётган хар бир жамият акциядорларининг умумий йиғилиши унинг уставини тасдиқлаш ҳамда Кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Жамият бўлинганда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиш балансига мувофиқ янги ташкил этилаётган икки ёки бир неча жамиятга ўтади.
18.6. Қайта ташкил этилаётган Жамиятнинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказиб бир ёки бир нечта жамият тузиш Жамиятни ажратиб чиқариш деб ҳисобланади.
Ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилаётган Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига ажратиб чиқариш тарзида Жамиятни қайта ташкил этиш, ажратиб чиқаришни амалга оширишнинг тартиби ва шартлари, янги жамиятни тузиш, ажралиб чиқаётган жамиятнинг акция ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларини айирбошлаш имкониятлари ва бундай айирбошлаш тартиби, бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳавола этади.
Ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилаётган Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши Жамиятни ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқаришнинг тартиби ва шартлари, янги жамиятни тузиш, Жамиятнинг акцияларини ажралиб чиқаётган жамиятнинг акцияларига ва (ёки) бошқа қимматли қоғозларига айирбошлаш имкониятлари ва бундай айирбошлашни ўтказиш тартиби, бўлиш балансини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади.
Жамият таркибидан бир ёки бир нечта жамият ажралиб чиққанда ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этилган Жамият ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
18.7. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этган ҳолда бошқа ҳар қандай хўжалик жамияти ёки ширкатига айланишга ҳақли.
Жамият қайта тузилаётганда Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳукмига Жамиятни қайта тузиш, қайта тузишни амалга ошириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни ҳавола этади.
Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қайта тузиш тўғрисида, қайта тузишни амалга оширишнинг тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Қайта тузиш жараёнида вужудга келтирилаётган янги юридик шахснинг қатнашчилари ўзларининг қўшма мажлисларида унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Жамият қайта тузилганида Жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказиш далолатномасига мувофиқ янги вужудга келган юридик шахсга ўтади.

б) Жамиятни тугатиш тартиби
18.8. Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда Жамият фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.
18.9. Жамият қуйидаги ҳолларда тугатилади:
♦ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ;
♦ қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарорига асосан;
♦ қонун ҳужжатларига белгиланган бошқа ҳолларда.
18.10. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, Кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига Жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳавола этади. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.
18.11. Жамият суднинг қарори билан тугатилганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18.12. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан Жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи Жамият номидан судда иштирок этади.
18.13. Тугатувчи:
♦ тегишли матбуот органида Жамиятнинг тугатилиши, унинг кредиторларининг талаб қўйиш тартиби ва муддатлари тўғрисида хабар эълон қилади. Кредиторларнинг талаб қўйиш муддати Жамият тугатилиши тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим;
♦ кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни Жамиятнинг тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
18.14. Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади. Мазкур балансда тугатилаётган Жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар бўлади.


Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
18.15. Агар Жамиятнинг мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, Тугатувчи Жамиятнинг бошқа мол-мулкини суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотишни амалга оширади.
18.16. Тугатилаётган Жамият кредиторларига пул суммаларини тўлаш Тугатувчи томонидан оралиқ тутатиш балансига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида мазкур баланс тасдиқланган кундан эътиборан амалга оширилади.
18.17. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин Тугатувчи тугатиш балансини тузади, тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
18.18. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин Жамиятнинг қолган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича тақсимланади.
18.19. Мол-мулкни ҳар бир навбат тартиби бўйича тақсимлаш аввалги навбат тартиби бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.
18.20. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритган пайтдан эътиборан Жамиятни тугатиш тамомланган, Жамият эса фаолиятини тугатган ҳисобланади.
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни Жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритилади.
18.21. Тугатувчи ноқонуний ёки атайин нотўғри қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида Жамиятга келтирилган зарар учун жавобгардир.

IХХ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
19.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.
19.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
19.3. Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
19.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.


«O'ZTEMIRYO'LKONTEYNER» АJ
Бошқарув раиси ____________ Астанов У.С.