Asosiy menu

2018 - Давлат дастури

2018 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТАСДИҚЛАНДИ

24.01.2018

 

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидажойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 7.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган. У 5 босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича Давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳужжатда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасидабелгиланган вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади.

 

Шу тариқа, жорий йил учун қабул қилинган Давлат дастури 5 та ижтимоий-сиёсий соҳа бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

1.Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида:

  • давлат хизматининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш;
  • ижро этувчи ҳокимият органлари вазифа ва тузилмасини қайта кўриб чиқиш;
  • вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мустақиллигини ошириш;
  • марказий органларнинг айрим ваколатларини маҳаллий ҳокимият органларига ўтказиш;
  • давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини, уларнинг сифати ва тезкорлигини тубдан ошириш;
  • фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

 

2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

  • фуқаролар шахсий ҳаёти дахлсизлигининг конституциявий кафолатларини, шу жумладан, тинтув ва телефон орқали сўзлашувларни эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш;
  • Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича комиссияни ташкил этиш орқали янада мустаҳкамлаш;
  • миллий хавфсизлик органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш;
  • вақтинча сақлаш, тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;
  • йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимларини мобиль видеокамералар билан таъминлаш;
  • патруль хизматининг стационар постлари сонини оптималлаштириш.

 

3. Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

  • фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш;
  • тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини, солиқ ва божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини янада такомиллаштириш;
  • аграр секторни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар беришдан воз кечиш;
  • ҳудудларни фаол ривожлантириш.

 
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида:

  • ижтимоий ҳимоя қилиш ва фуқаролар соғлиғини сақлашни янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ижтимоий дорихоналарнинг ривожланган тармоғини яратиш;
  • аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш;
  • «истеъмол саватчаси»ни аниқлаш;
  • ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш.

 

5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида:

  • Ўзбекистон Республикасининг янги Миллий хавфсизлик концепциясини қабул қилиш;
  • хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
  • терроризм, экстремизм ва ахборот таҳдидларига қарши курашиш;
  • миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш;
  • Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш;
  • хорижда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни давом эттириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш.

    Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/2018_yil_uchun_davlat_dasturi_tasdiqlandi